май 23, 2022 13:01 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Хитой ядровий материалларини ноқонуний контрабандасига курашишга қарор қилди
    Қозоғистон ва Хитой ядровий материалларини ноқонуний контрабандасига курашишга қарор қилди

Қозоғистон парламентида Хитой ва Қозоғистон божхона органлари томонидан ядровий материалларни ноқонуний олиб ўтишни тақиқлаш масаласи маъқулланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Қозоғистон молия вазири Ерлан Жамаубаев келишувни ратификация қилиш мамлакатнинг Хитой билан божхона чегарасидаги  ўтказиш пунктларида радиация мониторингини ўтказиш имконини беради ва фуқароларнинг радиацияси қаршисида хавфсизлигини таъминлайди деб таъкидлади.

Жамаубаев, шунингдек, божхона ходимлари ва Қозоғистон ва Хитойдаги ўқув марказлари мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ томонидан радиация даражасини биргаликда мониторинг қилиш имконияти келишувнинг муҳим жиҳати ҳисобланади деб айтди.

Қозоғистон моиля вазири ўз сўзларида қонунниг қабул қилиниши замонавий технологияларини жорий этиш, қўшма машғулотлар ва ўқув семинарларини ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради деб қўшимча қилди.

Томонларнинг радиация  материаларини олиб ўтишга оид қонун ҳужжатларини талаблари импорт қилинадиган давлатда белгилланган меъёрлардан ортиқ бажарилмаган тақдирда, ушбу товарларни бошқа томоннинг ҳудудига олиб чиқишга йўл қўйилмайди деб аниқлик киритди Жамаубаев. 

 

Ёрлиқ