ноябр 13, 2023 17:18 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажми ошади
    Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажми ошади

Қозоғистон бош вазири Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилга бориб 100 миллиард долларга етказишини маълум қилди.

Ўтган йили Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 70 миллиард доллардан ошди, унинг 45 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

Шанхайда олтинчи Хитой Халқаро Импорт Эхпо (СИИМ) бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 130 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.

ИРНА ахборот агентлигининг душанба кунги хабарига кўра, Қозоғистон бош вазири Алихон Исмоилов Хитой халқаро импорт кўргазмасида шундай деди:Сўнгги 10 йил ичида Пекин ва "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси бўйлаб жойлашган мамлакатлар ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 19,5 триллион долларга етди ва умумий инвестиция қиймати 380 миллиард долларга этди.

Бир камар ва йўл” ташаббуси 70 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг иқтисодий инфратузилмасига ҳамда “Ипак йўли иқтисодий камари” ва “Денгиз ипак йўли” икки савдо йўлини ривожлантиришга инвестиция режасидир.

Бу лойиҳа Хитой раиси Си Сзинпин ташқи сиёсатининг марказида туради. Хитой раҳбари бу стратегияни илк бор 2013 йил сентябрь ойида Қозоғистонга ташрифи чоғида жорий қилган эди. Ушбу режанинг қўллаб-қувватланиши Хитой иқтисодиётининг саноат кучи ва унинг сармоявий кучидир.

Исмоиловнинг сўзларига кўра, Қозоғистон буғдой ва ун етиштириш бўйича дунёдаги 10 та йирик давлатдан биридир. Бугунги кунда ушбу мамлакат Хитойга ёғли ўсимликлар, дон, гўшт каби маҳсулотларни экспорт қилмоқда.

Қозоғистон Бош вазири таъкидлади:Минтақавий логистика маркази сифатида бу мамлакат стратегик роль ўйнайди ва Евроосиё ва Осиё-Тинч океани минтақасини боғловчи бўғинга айланди.

Исмоиловнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Хитойдан Европага қуруқликдаги юк ташишнинг қарийб 85 фоизи Қозоғистон орқали амалга оширилади.

Ёрлиқ