Қозоғистон ҳам Қирғизистонга ҳарбий ёрдам жўнатмоқчи
Қозоғистон сенати Қирғизистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни маъқуллади.
Эрон телерадиокоммпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камолиддинов Марказий Осиёда хавфсизликка таҳдидлар кучайиб борётганини ҳисобга олиб, Қирғизистонга ҳарбий- техника ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
Бу келишувга асосан, Қозоғистон давлати Қирғизистоннинг Кайташ ҳудудига атвомобил йўли орқали ҳарбий-техника етказиб беришни ўз зиммасига олди. Қирғизистон ҳам олинган ҳарбий ёрдамни фақат хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланади ва уччини томонга ўтказмайди ва ё МДҲга аъзо давлатга қарши фойдаланмайди
Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари, ҳарбий техника жўнатишдан ташқари жанговар тайёргарлик ва кадрларни тайёрлаш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда деб изоҳлади.
Ҳозиргача икки давлатнинг 300 мингдан ортиқ аскарлари Қозоғистонда тайёргарликдагн ўтган ва бошқа фаолият билан шуғулланган.