Қирғизистон ва Арманистон Эрон билан савдо келишувини олқишлади
-
Қирғизистон ва Арманистон Эрон билан савдо келишувини олқишлади
Қирғизистон ва Арманистон президентлари Эрон билан Евроосиё Иттифоқи доирасидаги савдо битимини олқишлади.
Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қирғизистон президенти Садир Жапаров Евроосиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишидаги сўзларида Евроосиё интеграциясини кучайиши бу ташкилот товарлари, ускуналари ва технологияларни уччинчи мамлакатларига экспорт қилишни рағбатлаштириш ва янги савдо ҳамкорлари билан алоқларни ўрнатиш билан бевосита боғлиқ деб изоҳлади.
Қирғизистон президенти шунингдек биз Индонезия билан эркин савдо ҳудуди ташкил қилиш ва Эрон билан эркин савдо ҳудудни кенгайтириш тарафдоримиз деб айтди.
Евроосиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишида Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам Евроосиё ва Эрон ўртасида эркин савдо ҳудуди бўйича тўлиқ ҳуқуқли битим тузиш истагини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз 190 миллион аҳолига эга Евроосиё Иттифоқи минтақасига Россия, Қозоғистон, Белорус ва Арманистон киради.