Ҳарбий қудратни ошириш Қирғизистон ҳукуматининг кун тартибида
(last modified Mon, 30 May 2022 08:11:40 GMT )
май 30, 2022 13:11 Asia/Tashkent
  • Ҳарбий қудратни ошириш Қирғизистон ҳукуматининг кун тартибида
    Ҳарбий қудратни ошириш Қирғизистон ҳукуматининг кун тартибида

Қирғизистон президенти ҳарбий қудратни оошириш бу мамлакат ҳукумати кун тартибида бўлишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров  мамлакат  Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллигага бағишланган тантанали маросимда бугунги кун воқелиги билан шуғулланиш Қирғизистон республикасининг миллий хавфизлигини таъминлаш бўйича ҳукумат сиёсатини қайта кўриб чиқишни талаб қилади деб  таъкидлади.

Садир Жапаров ўз сўзларида, яқин орада Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши янги ҳарбий доктрина лойиҳасини кўриб чиқади ва қуролли кучлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хусусан уларнинг жанговар қобилиятини ошириш бўйича қарор қабул қилади деб  қўшимча қилди.

Қирғизистон президенти мамлакат қуролли кучлари оғир кунларни бошидан кечирганига ишора қилиб, апммо Қирғизистоннинг 30 йиллик тарихи шуни кўрсатадики, улар мамлаакат ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган ҳар қандай уринишларини тўхата олади деб изоҳлади.

Ёрлиқ