июн 01, 2022 10:29 Asia/Tashkent
  • Жапаров ШҲТ бош котиби билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл режаси хусусида гаплашди
    Жапаров ШҲТ бош котиби билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл режаси хусусида гаплашди

Қирғизистон президенти ва ШҲТ бош котиби Хитой-Қирғизистон- ЎЗбекистон темир йўли қурилишини муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкек шаҳрида ШҲТ Бош котиби Жанг Мин билан учрашганида,  Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши нафақат  Қиризистон, балки бутун Евроосиё қитъасининг кўплаб мамлакатлари ва минтақаларини боғлайдиган минтақанинг транзит салоиҳятини тўлиқ очиб бериш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин деб таъкидлади.

Томонлар учрашувида ШҲ доирасидаги ҳамкорликларнинг устувор йўналишлари, минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда аъзо давлатлар ўртасидаи  ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Қирғизистон президенти ва ШҲТ Бош котиби Марказий Осиё ва Евроосиёда транспорт салоҳияти ва логистикани ривожлантириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари ШҲТ Бош котиби Қирғизистоннинг ташкилотини яада ривожлантириш бўйича ташаббуслари ва таклифлари ШҲТ фаолиятини янада юксалтиришга хизмат қилишини маълум қилди.

 

Ёрлиқ