Бишкек шаҳрида Эроннинг " Хуросони Разавий" махсус фотокўргазмаси очилди
(last modified Wed, 01 Jun 2022 10:20:51 GMT )
июн 01, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Бишкек шаҳрида Эроннинг \
    Бишкек шаҳрида Эроннинг \" Хуросони Разавий\" махсус фотокўргазмаси очилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Миллий кутубхона қошидаги "Фирдавсий" номидаги форс адабиёти марказида " Хуросон Разавий вилояти" фотокўргазмасини очилиши маросими бўлиб ўтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бишкек шаҳридаги Миллий кутубхона қошидаги "Фирдавсий" номидаги форс адабиёти марказида  Эрон Ислом республикасининг Қирғизистондаги маданият маслаҳатчиси ташаббуси билан " Хуросин Разавий вилояти" номли фотокўргазма очилди ва кутубхона директори билан  ўзаро ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Фотокўргазма очилиши маросимида кутубхона директори Нуржон Имонқулова ва Эроннинг Қирғизистондаги миссияси раҳбари Парвиз Қосимий ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.

"Хуросони Разавий" вилояти " фотокўргазмаси 31-майдан 15 -июнгача қадар ушбу Эроншунослик марказида бўлиб ўтади.

Хабарга асосан, кўргазмада Хуросон Разавий вилоятининг маданий мероси ва туристик диққатга сазовор жойларни акс эттирувчи  жами 30 та расм намойиш этилди. Меҳмонлар ушбу вилоятнинг ўзига хос хусусиятлари шунингдек  Эрон тарихи билан яқиндан таниши имкониятига эга бўлдилар.

Маросимда Нуржон Имонқулова ва Парвиз Қосимий Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик даражаси юзасидан фикр алмашдилар ва якунда марказлардан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.