июн 02, 2022 13:39 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари йиғилиш ўтказдилар
    Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари йиғилиш ўтказдилар

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, учрашув кун тартибида Афғонистондаги вазият контекстида минтақавий хавфсизликнинг долзарб ва янги муаммоларига умумий  нуқтаи назар каби турли мавзулар киритилган. Бундан ташқари конфессияси давомида барча иштирокчи томонлар Афғонистонни  хавфсиз, барқарор ва гуллаб -яшнаши йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг янада бир бор тасдиқланди.

Томонлар Афғонистонга миллий гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек икки томонлама  минтақавий  дастурларни биргаликда амалга ошириши бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

Хабарга биноан, учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда афғон талабалари учун Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан амалга оширилаётган ўқув дастури давом этиши муҳимлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқи ва БМТ вакиллари ўз навбатида конфессия  иштирокчиларига Афғонистондаги бугунги вазият, афғонистонликларга гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида кўрилётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Шу муносабт билан йиғилиш иштирокчилари БМТнинг Афғонистондаги миссияси мандати янгиланганини олқишлади.

Йиғилиш якунида барча томонлар қўшма декларация имзоладилар.

 

Ёрлиқ