Тожикистон пойтахтида " Сув" мавзусидаги Иккинчи халқаро конференция бўлиб ўтди
(last modified Tue, 07 Jun 2022 10:29:43 GMT )
июн 07, 2022 15:29 Asia/Tashkent
  • Тожикистон пойтахтида \
    Тожикистон пойтахтида \" Сув\" мавзусидаги Иккинчи халқаро конференция бўлиб ўтди

Душанбе шаҳрида “2018-2028- йилларда барқарор ривожланиш учун сув" 2-халқаро конференция турли мамлакатлар расмийлари ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотларни вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Тожикистогн президенти Имомали Раҳмон  анжуманда мезбон давлат раҳбари сифатида сув ва иқлим соҳасидаги глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш аҳамиятига тўхталиб, сув бўйича иккинчи халқаро конферециясини БМТнинг  2023 йилги сув конфернциясига /Ньюйоркда ўтказиладиган/  тайёргарлик сифатида  муҳим деб баҳолади.

Имомали Раҳмон  шунингдек экспертларнинг фикрича, 2050- йилга бориб дунё аҳолиси 9 миллиардга етиши, бу эса сувга бўлган эҳтиёжни оширишини таъкидлаб,  халқаро миқёсдаги саъй -ҳаракатлар қониқарли натижа бермаганидан афсусдамиз, зеро дунё бўйлаб 2 миллиардга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмаган деб эълон қилди.

* Тупроқ танқислиги озиқ-овқат ва иқлим учун глобал ва жиддий таҳдиддир