Сионистик режим сув бўйича мутахассисми?
-
Сионистик режим сув бўйича мутахассисми?
Сионистик режим бош ваири бу режимни сув бўйича мутахассис сифатида ҳисоблайди ва Эрон халқига йўллаган мурожаатларида сув инқирозини ҳал қилишнинг калити ўзида эканлигини билдиришга уринмоқда.
Сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняқҳу яқинда Эрондаги сув инқирозига тўхталиб, "Исроил қурғоқчилик билан курашиш бўйича мутахассис" эканлигини иддао қилиб, эронликларни "эркинлик ва мўл сув" учун кўчага чиқишга чақирди. Порс тудей сайтининг ИРНА ахброт агентлигига таяниб хабар қилишича бу жавоблар сўнгги йилларда ва турли хабарлар /шу жумладан 2018/ такрорланган. Жаҳон ресурслари инстутити маълумотларига кўра, Исроил режими оғир аҳволда, сув таъсири бўйича дунёда 9-чи ўринда. Ишғол қилинган ҳудудда йилгича ўртача 435 мм ёғингарчилик глобал ўртача кўрсаткичларидан /1000мм/ камроқ. Ёғингарчилик асосан шимолда ва қишда бўлади. Негев чўли деярли қуруқ бўлса-да, ер усти ва ер ости ресурслари 100 йил ичида энг паст даражада бўлиб йиллик сув танқислиги 1500 дан 2000 миллион куб метргача деярли режимнинг умумий йиллик истеъмолига тенг. 2022-йил асвгустида CNN маълумотларига кўра, Исроил режимининг вазияти шудайки, бу режимни Ўрта ер денгизидан сув чиқариш каби ечимлар томон ундади.
Сионистик режим сув истеъмолининг катта қисми маҳаллий технология натижаси эмас, балки Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги ресурслар устида назорат натижасидир. Исроил режими Ғарбий Соҳилдагни тоғли сув қатламининг 80-85 фоизини қазиб олади, фаластинликлар эса атиги 15 фоизга эга.