Толибон ҳаракати кучлари ўртасидаги уруш сабаб Афғонистоннинг Толиқон шаҳри ёпилди
(last modified Sun, 12 Jun 2022 11:51:49 GMT )
июн 12, 2022 16:51 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати кучлари ўртасидаги уруш сабаб Афғонистоннинг Толиқон шаҳри ёпилди
    Толибон ҳаракати кучлари ўртасидаги уруш сабаб Афғонистоннинг Толиқон шаҳри ёпилди

Толибон кучлари ўртасидаги тўқнашувлар Афғонистоннинг Тахор вилояти маркази Толиқон шаҳрини ёпиб қўйди.

Афғонистоннинг Тахор вилояти маркази Толиқондаги тўқнашуларда Толибон кучли енгил ва оғир қуроллардан фойдаланган ва тўқнашувларнинг шиддати шаҳарниг ёпилишига олиб келди.

Тўқнашувларда қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотар ҳозиргача мавжуд эмас, аммо баъзи манбалар камида 7 киши ҳалок бўлганини айтмоқда.

Афғонистоннинг шимолидаги Тахор вилояти ахборот манбалари, тўқнашувлар Тахор вилоятида Толибон ҳаракатини хавфсизлик кучлари аъзоларидан бири Мавлавий Қодир Ҳомийни ҳибсга олишга уринганидан кейин унинг тарафдорлари билан  тўқнаушвидан кейин бошланган.

Ўтган йилнинг 15- августида Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан кейин ички келишмовчиликлар сабаб Афғонистоннинг турли ҳудудларида бу гуруҳ кучлари ўртасида кўплаб тўқнашувлар юз берган. Уларнинг баъзилари ғаниматлар, давлат мулки ёки миссия ҳудудларига аралашгани сабаб юзага келган тўқнашувларда Толибондан ташқари тинч аҳоли ҳам қурбон бўлган.