Хўжандда Тожикистон-Ўзбекистон делегациялари чегараларни демаркация қилиш масалаларини кўриб чиқди
Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация чизиғини лойиҳалаш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари учрашуви дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди», — дейилади нашр хабарида.
Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1332,9 километрни ташкил этади, шу жумладан қуруқликдаги чегараси – 1227,98 километр, сув (дарё) – 105 километр.
Бугунги кунга қадар Тожикистон-Ўзбекистон чегараси 2002 йил 5 октябрдаги келишув ва 2018 йил 9 мартдаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома асосида тўлиқ делимитация қилинди, чегарани демаркация қилиш ишлари давом этмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан Тожикистоннинг Истаравшан (эски номи Ўратепа) шаҳрига қатновчи Янгиер – Истаравшан – Янгиер халқаро йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йўналишдаги қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ, Тожикистон томонидан “Довуд” МЧЖ томонидан амалга оширилади. Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилади.
Микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да, Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.
Ушбу йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 000 сўм этиб белгиланган.