Тожикистон ТИВ раҳбари ва Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили мулоқот қилдилар
Эрон Ислмо Респубилкасининг Афонистон бўйича махсус вакили Толибон ташқи ишлар вазири билан учрашганида Афғонистон вазияти ҳақида суҳбатлашди.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистонга ташриф буюрган Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин билан учрашиб Афғонистон мавзуси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
Хабарга биноан, Козимий Қумий ва Сирожиддин Муҳриддин шунингдек экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юазасидан фикр алмашдилар.
Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Толибон ҳукуматини расман тан олмаган бўлса-да, Афғонистондаги можаролар ва муаммоларнинг аксарияти гуруҳ бошқаруви ва ички сиёсатига қаршилик туфайлидир.