Толибон ҳаракати Афғонистондаги мактабларни диний мактабга айлантирмоқда
(last modified Tue, 28 Jun 2022 08:36:23 GMT )
июн 28, 2022 13:36 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистондаги мактабларни диний мактабга айлантирмоқда
    Толибон ҳаракати Афғонистондаги мактабларни диний мактабга айлантирмоқда

Афғонистондаги Толибон ҳукумати ўнлаб мактаблар, давлат университетлари ва касб -ҳунар таълим марказларини диний мактабларга айлантирган.

Эрон телерадикомпаниячсининг ўзебк тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати  Хуст вилоятида илмий лаборатория, кутубхона ва компютер лаборатория билан жиҳозланган завонавий ва нуфузли Абдулхай Ҳабибий мактабини диний мактабга айлантирган.

Толибон ҳукуматининг бу ҳаракатлари ортидан мактабнинг  6 минг талабасм ва  130   ўқитувчиси тарк этишга мажбур  бўлган.

Толибон муваққат ҳукумати расмийлари ҳозиргача бу борада изоҳ бермаган.

Танқидчилар эса Толибон ҳаракатининг мақсади  Афғонистонда сўнгги  20 йил ичида кучайиб кетган модерн дунёвий таълимнинг барча шаклларини йўқ қилишдир деб таъкидламоқда.

Аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш, қизлар мактабларини тўлиқ қайта очиш, Афонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши фойдаланмаслик ва инклюзив ҳуукуматини шакллантириш халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукуматини тан олишининг дастлабки шартлари ҳисобланади.