Толибон ҳаракати раҳбари Лоя Жирга йиғилишида нутқ сўзлаган
Афғонистоннинг Лоя Жирга-диний етакчиларива қабилалар раислари иштирокидаги йиғилишда бу ҳаракат раҳбари Мулло Ҳайбатулоҳ Охундзода нутқ сўзлагани айтилмоқда.
Кеча Афғонистоннинг Лоя жирга -диний раҳбарар ва қабила етакчилари иштирокидаги 3 кунлик йиғилиши бошланди.
Бугун жума куни Толибон ҳаракати Кобуддаги йиғилишда гуруҳ раҳбари мулла Ҳайбатулло Охундзода қатнашганини эълон қилди.
Ово ахбоот агентлигинги хабар қилишича, бугун Афғонистон диний омилларини катта йиғилишининг иккинчи кунининг барча иштирокчилари Толибон етакчисини қўллаб- қуввталаш рамзи сифатида қўл кўтарган.
Мулла Ҳайбатулло Охундзода бу йиғилишда, дунё давалатлари Афғонисоннинг мустақил бўлишини исташмайди ва улар мамлакат чики ишларига аралашётганини айтди.
Охундзода хориждаги афғонистонлик фуқаролар ва шахсларни эълон қилинган амнистиядан фойдаланиш Афғонистон хавфсизликига путур етказишга уринишдан тийилиб мамлакатга қайтишга чақирди.
Мулла Ҳайбатулло Охундзода Афғонистонни вайрон қилиш учун бўлинишларга ҳам тўхталиб, дунёда ҳеч бир куч Афғонистонда ҳарбий амалиёт олиб бормаслиги, аммо ташвиқот ва психологик операциялар давом этишини қўшимча қилди.
Толибон етакчиси иқтисодий вазиятни яхшилаш учун Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга чақириб, афғонистонликларни бирдам бўлишга ва мамлакатни ривожлантириш ва обондонлаштириш учун хорижликларга таянмасликка даъват этди.
Қизиғи шундаки ҳозирча Толибон раҳбарининг йиғилишида қатнашаётгани тасвири эълон қилинмаган.