Қирғизистонда айрим диний миссионерларнинг фаолияти тақиқланди
(last modified Mon, 04 Jul 2022 07:47:46 GMT )
июл 04, 2022 12:47 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда айрим диний миссионерларнинг фаолияти тақиқланди
    Қирғизистонда айрим диний миссионерларнинг фаолияти тақиқланди

Қирғизистон давлати экстремизмга қарши курашиш чун гуруҳ хорижий фуқароларни ваколатли диний ташкитотлардаги фаолиятини тақиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасии экстремизмга қарши курашиш мақсадида бир гуруҳ хорижий фуқароларнинг бу мамлакатдаги ваколатли диний ташкилотлардаги фаолиятини тақиқлади деб эълон қилди.

Хабарга биноан,  Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш фуқароларидан иборат 10 нафар тиббиёт факультет талабалари Бишкекда ваколатли диний ташкилотларда рўйхатдан ўтказмасдан миссионерлик фаояли олиб борган.

Текширув тадбирлари давомида диний ташккилотлар билан ҳамкорликда қонунбузарлик ҳолати қайд этилган деб келтирилган хабарда.

Қирғизистон Милилй хавфсизлик давлат қўмитаси чет эл фуқароларини ушбу мамлакат ҳудудида бўлиш вақтида миллий қонунларга риоя қилишни сўрайди.

Бундан ташқари таълим муассасалари раҳбариятига хорижлик талабаларни ноқонуний фаолият билан шуғулланишига йўл қўймаслик бўйича тузатиш ва профилактика чоралари кўриш тавсия этилади.