июл 04, 2022 14:51 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Осиё-Тинч океани темир йўл хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўтказилди
    Қирғизистонда Осиё-Тинч океани темир йўл хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўтказилди

Қирғизистоннинг Чўлпон отой шаҳрида Осиё -Тинч океани минтақаси темир химзатлари раҳбалари юк ташишни кенгайтириш мақсадида йиғилиш ўтказдилар.

Эрон телерадаокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  йиғилишда асосий эътибор Осиё- тинч океани минтақаси мамлакатларида темир йўл транспортини ривожлантириш ва халқаро мултимодал йўналишларининг келажаги ва юк ташишини кенгайтириша қаратилди. Маросимда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Грузия, Туркия ва Озарбойжон республикалари логистика компаниялари президентлари ва темир йўл бўлилари вакиллари қатнашдилар.

Туркиянинг Траснпорт компанияси бош директори Ҳасан Пазовок ҳам "биз глобал савдога ёрдам берадиган Тблиси-Карс линияси ва темир  ипак йўли  аталган ўрта коридорни ишга тушириш учун қаттиқ ишлаяпмиз" деб айтди.

Қирғизистон темир йўллари раиси Азамат Сакиев ҳам Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакталарида юк ташиш кўламини кенгайтиувчи ушбу тадбир муҳимлигини таъкидлаб, ҳар йили ўтказилаётган бундай йиғилишлар бугунги кунда улар мавжуд муаммоларини ҳал этиш, темир йўл хизматлари ва логистика компаниялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда самарали платформа бўлиб хизмат қилаётганидан далолат беради деб қўшимча қилди.

Йиғилиш иштирокчилари Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларида автомобил ва темир йўл ташишни таъминловчи халқаро мултимода йўналиши лойиҳасини амалга ошириш натижалари ҳам кўриб чиқдилар.

 Унинг натижасида Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакталари, Хитой, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбойжон републикаси, Грузия, Туркия ва Европа давлатлари  кўп қиррали йўлини янада ривожлантииш чора -тадбирлари акс эттирувчи баённома имзоладилар.

 

Ёрлиқ