Панжшир вилоятида яна Толибон кучлари талофат кўрди
(last modified Fri, 15 Jul 2022 08:05:24 GMT )
июл 15, 2022 13:05 Asia/Tashkent
  • Панжшир вилоятида яна Толибон кучлари талофат кўрди
    Панжшир вилоятида яна Толибон кучлари талофат кўрди

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги маҳаллий манбаларга кўра бу вилоятда, Миллий қаршилик жабҳаси кучларининг пистирма ва қарши ҳужуми натижасида Тоибон гуруҳининг 13 нафар ажангараис ҳалок бўлди.

Эрон телерадикокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати томонидан Панжшер вилояти маркази босиб олинганидан ойлар ўтгач  Панжшердаги жиҳод даврасининг марҳум қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигидаги  " Афғонистон Миллий қаршилик жабҳаси номли Толибонга қарши кураш гуруҳ кучлари  Тоглибон жангариларига қарши урушни давом эттирмоқда.

Толибон ҳаракати қонунийлигини рад этган бу жабҳа кенг қамровли ҳукумат тузилмагунича толиблар билан қарши курашни давом эттиришини эълон қилди.

Толибон гуруҳи 2021-йил 15- августдан бери ҳокимият теппасига келган.

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги маҳаллий манбалар, кеча Афғонистон Миллий қаршилик фронти кучларининг ушбу вилоятининг Хинж туманида уюштирган пистирма амалиёти чоғида, Толибоннинг 13 нафар аъзоси ўлдирилганини маълум қилди.

Амалиётда бир қанча Толибон кучлари ҳам жароҳат олган.

Ҳозирда бир қатор Толибон кучлари қаршилик жабҳаси кучлари томонидан муҳосарага олинган.