июл 16, 2022 15:24 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбарининг жияни ҳам ҳибсга олинди
    Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбарининг жияни ҳам ҳибсга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Карим Масимовнинг жияни ҳам қўлга олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раисининг жияни , Павлодар вилояти полицияси собиқ раиси Нурлан Масимов  сохта ҳужжатлар ёрдамида мамлакат чегарасидан Россияга  ўтиши чоғида ҳибсга олинган. У коррупцияда гумон қилиниб 3 ой олдин жиноий жавобгарликка тортилганди.

Нурлан Масимов айбдор деб топилса олинган пора миқдорининг  70 дан 80 бараваригача миқдорда жарима тўлаш, мол -мулкини мусодара қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тузилмаларида  органларида мансаб эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш билан бирга  10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таийнланади.

Эслатиб ўтамиз, Нурлан Масимовнинг амакиси яъне Қозоғистон Миллий хавфсизлик  қўмитаси собиқ раиси Карим Масимов  бу мамлакатда жорий милоидй йил авввалида юз берган тартибсизликларда ҳукуматга хиёнат қилиш ва ҳокимиятни тортиб олишга уринганликда айблаениб қатор юқори даражадаги хавфсизлик ходимлари билан бирга ҳибсга олинганди.

Ёрлиқ