Тожикистонда терактларда гумон қилинган 261 киши ҳибсга олинди
(last modified Wed, 20 Jul 2022 10:08:37 GMT )
июл 20, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда терактларда гумон қилинган 261 киши ҳибсга олинди
    Тожикистонда терактларда гумон қилинган 261 киши ҳибсга олинди

Тожикистонда террорчилик ҳаракатларида гумон қилинган 261 киши ҳибсга олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги бугун (чоршанба) хабар беришича, жорий йилнинг биринчи олти ойида мамлакатнинг турли ҳудудларида террорчилик ҳаракатларида гумон қилинган 261 киши қўлга олинган.

Ушбу ҳисоботга кўра, жорий йилнинг олти ойида Тожикистонда 12 мингдан ортиқ жиноят қайд этилган.

Тожикистон ҳукумати уч мингга яқин одамни қидирувга берган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси аввалроқ бу давлатнинг Афғонистон билан чегараларида террорчилик гуруҳлари томонидан хавфсизликка таҳдидлар кучайганини маълум қилган эди.