Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари давлат тўнтариши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 20 Jul 2022 10:38:09 GMT )
июл 20, 2022 15:38 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари давлат тўнтариши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
    Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари давлат тўнтариши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари мухолифат баёнотларига жавобан бу мамлакатда давлат тўнтаришига уринишдан огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев, Исаев мухолифат етакчиси бўлиш учун тажрибалироқ бўлиши керак, чунки у халқни бошқариш учун ҳеч қандай  арзигулик иш қилмаган. Ташиевнинг қўшимча қилишича, мансаби ва нуфузи бўлмаган кишилар томонидан давлат тўнтаришини режалаштиргани ҳақида баёнотлар бор, биз бундан огоҳлантирамиз, агар яна бир инқилоб учун марш бўлса, биз намойишчиларнинг кулини сочамиз. У охирида деди: Қирғизистондаги аввалги инқилоблар кенг тарқалган коррупция, ўғирлик ва адолациз сайловлар туфайли содир бўлган, аммо сўнгги сайловлар адолатли ўтган. Чунки собиқ президент Атамбаевнинг сиёсий ҳокимиятдан ташқарида бўлган икки ўғли ҳам парламентга кирди ва ҳукуматга қарши ҳеч қандай ҳаракат қабул қилиниши мумкин эмас.

Қирғизистон 2005, 2010 ва 2020-йилларда уч марта инқилобга олиб келган исёнга дуч келди. Яқинда ҳукуматга мухолиф сиёсатчилар 2010 йилги инқилобнинг келиб чиқиши бўлган Тароз вилоятига сафар қилиб, ўша йилги апрел воқеалари қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Мухолифатнинг бу ҳаракати одамларнинг эътиборини тортди ва Қанот Исаев бу даврда мухолифат етакчиси сифатида эътиборга олинди. Исаев 2017-йилда президентлик сайлови олдидан тартибсизликлар уюштиришни режалаштирганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Ҳозир ҳам у томонидан Қирғизистоннинг бошқарув органини ўзгартиришга уринишда гумон бор.