Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик шартномаси имзоланди
(last modified Fri, 22 Jul 2022 06:09:29 GMT )
июл 22, 2022 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик шартномаси имзоланди
    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик шартномаси имзоланди

Марказий Осиё давлатлари президентларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик шартномаси имзоланди.

Бу келишув Қозоғистон президенти Қосим Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида имзоланди.

Бу учрашувда Тожикистон ва Туркманистон президентлари Имом Али Раҳмон ва Сардор Бардимуҳамедов ҳам иштирок этишди.

Мазкур келишув йиғилишида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг қарори ва жамғарма раҳбари ваколатларини кенгайтириш, Марказий Осиё давлатлари президентларининг маслаҳат йиғилишининг қўшма баёноти давлатлари, Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама асосдаги ўзаро ҳамкорлиги, “Марказий Осиё учун яшил дастур” минтақавий дастури ва 2022-2024-йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси имзоланди.

Жапаров шундай деди: Бу тарихий лаҳзадир ва умид қиламанки, ушбу шартнома Марказий Осиё маконида умумий фаровонлик учун ишончли пойдеворга айланади.

Қирғизистон Президентининг ишонч билдиришича, ушбу муҳим ҳужжат минтақанинг кўпроқ давлатларини бир-бирига яқинлаштириш, юзага келаётган таҳдид ва муаммоларни енгиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сардор Бардимоҳамедов ўз мамлакатларида ички тартиб-қоидалар тугагандан сўнг ушбу ҳужжатни имзолайди.

Ёрлиқ