август 04, 2022 13:47 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда аҳоли ўсиши кузатилмоқда
    Қозоғистонда аҳоли ўсиши кузатилмоқда

Қозоғистон аҳолиси 2022-йилнинг биринчи яримида 124 минг кишига кўпайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий статистика бошқармаси кеча бу мамлакат аҳолиси сони жорий йилнинг 1 июлига қадар 19 миллион 246 минг кишига етганини ва йил бошидан буён 124 минг кишига кўпайганини маълум қилди.

Қозоғистон республикаси аҳолиси жорий йилнинг сўнги олти ойида 0,65 фоизга ошган.

Муҳими жорий йилнинг биринчи яримида Қозоғистон пойтахти Нурсултонда аҳоли сони кўпайган.

Нурсултон шаҳри аҳолиси 1 миллион 267 минг 5 кишига, Олмаота 2 миллион 53 минг 9 кишига, Чимкент шаҳрида эса аҳоли 1 миллион 127 минг 3 кишига етди.

 

Ёрлиқ