Қирғизистон ва КХШТ қўшма машғулотлар ўтказади
КХШ ва тезкор ҳаракат кучларининг бир қисми Қирғизистон хавфсизлик ва мудофаа органларининг жанговар ва мудофаа қобилиятини ошириш бўйича махсус тактик машғулотлар ўтказмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, КХШТ машғулотлари давомида махсус бўлинмаларини бирлашган гуруҳлари жорий йилнинг 5 августига қадар махсус операциялар ўқув машғулотлари ва амалий тезкор-жанговар вазифаларни бажаради деб изоҳлади.
Машқларда ташкилотга аъзо давлатлар махсус кучларининг бирлашган гуруҳлари жиноий гуруҳларни , террорчи гуруҳларни қидириш, тўсиш ва зарарсизлантириш, ҳамда наркотик моддалар контрабандаси каналларини тўсиш, гиёҳванд моддалар омборларини аниқлаш, сақлаш ва ишлаб чиқариш ва лабораторияларини йўқ қилиш бўйича ўқув ва тезкор ва жанговар вазифаларни бажариш каби машғулотлар ўтказилади.
Машқлар дастури асосида қўмондонлик ва тезкор штабни махсус амалиётларни режалаштириш, ўзаро таъссотни ташкил этиш ва турли хил кучлар ва воситалари бошқариш соҳасида ўқиш кўзда тутилган.