Толибон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Афғонистонда тўлиқ хавфсизлик ўрнатилганини иддао қилди
Толибон ҳаракати мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Афғонистонда тўлиқ хавфсизлик ўрнатилганини даъво қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон миллий Мудофаа вазирлиги раиси Мулло Яъқуб Мужоҳид Толибон ҳокимиятга келиши билан Афғонистонда хавфсизлик 100 фоиз таъминланган деб даъво қилди
Мулло Яъқуб Мужоҳид олдин ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа террорчилик гуруҳлари мамлакатда самарали фаолият кўрсатмаётгани, Афғонистондан минтақа ва дунё мамлакатларига ҳеч қандай таҳдид бўлмаслигини айтганди.
Толибон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Кобулдаги кечаги портлашларда 8 нафар ҳалок бўлгани ва 18 киши яраланганидан кейин мамлакатда хавфсизлик 100 фоиз ўрнатилган деб иддао қилмоқда.
Ўтган ҳафта эса АҚШ " Ал-Қоида" етачисининг Кобулда бўлишини баҳона қилиб, мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб, Афғонистон ҳудудига яна бир бор дрон ҳужуми билан босиб кирди.