Қирғизистонда собиқ президентининг мол-мулки мусодара қилинди
(last modified Tue, 09 Aug 2022 08:48:03 GMT )
август 09, 2022 13:48 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда собиқ президентининг мол-мулки мусодара қилинди
    Қирғизистонда собиқ президентининг мол-мулки мусодара қилинди

Қирғизистон республикаси собиқ президентининг мол-мулкининг бир қисми мусодра қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Қирғизистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулкини бошқариш жамғармаси ўринбосари Қанат Рискулов собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг мусодара қилинган мулкларнии бир қисми ҳукумат муликга айланди деб таъкидлади.
Бишкек шаҳрининг Первомайск туман суди томонидан  2020-йил  23-июнидаги қарори, ҳамда Бишкек  шаҳар  Первомайск туман судининг 2022-йил 26-мартда чиқарилган ижро қарорига кўра,  ушбу мамлакат собиқ президентининг бир қатор мулклари ҳукумат манфаатлари учун мусодара қилинган.

Бундан олдин социал-демокартик партия етакчиси Тамирлан Султонбеков ҳам Атамбаевнинг Куйтош қишлоғидаги шахсий қароргоҳида эҳтиёжманд болалар учун бепул ўқув-соғломлаштириш ва спорт мажмуаси очилишини маълум қилди.

Давлат кўчмас мулк жамғармаси ҳам Атамаевнинг Куйтош қишлоғидаги мусодара қилинган уйи давлат мулкига айлангани ва бу ўй ўрнида кексалар учун ижтимоий муассаса очишни режалашираётгани ҳақида хабар қилди.