Қозоғистонда табиий офатларда ҳар йили 477 миллион доллар зарар етказилган
(last modified Wed, 10 Aug 2022 11:17:55 GMT )
август 10, 2022 16:17 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда табиий офатларда ҳар йили 477 миллион доллар зарар етказилган
    Қозоғистонда табиий офатларда ҳар йили 477 миллион доллар зарар етказилган

Қозоғистон республикаси ҳар йили табиий офатлар, айниқса зилзилалар ва сув тошқинлари туфайли қарйиб 477 миллион доллар юқотади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистонда кўчкилар, сув тошқинлари, қурғоқчилик, қор кўчкилари ва ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши мумкин. Бу табиий офатлар ҳар йили катта иқтисодий юқотишларга олиб келади. Бироқ Қозоғистон аҳолиси ва иқтисодиёти зилзила ва сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган.

Қозоғистонда сув тошқини хавфи кучлироқ, чунки кучли ёғингарчилик ва қор эриши катта зарар етказади.

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ҳисоботига биноан, жорий йилда тошқинлардан кўрилган ўртача йиллик юқотишлар 419 миллион долларни ташкил этди ва бу эса зилзила натижасида 58 миллион долларлик юқотишлардан 7 баробар кўпроқдир.

Қозоғистоннинг барча ҳудудлари сув тошқини хавфи остида Қозоғистоннинг кўплаб шимолий, жанубий ва марказий вилоятларида етказилган зарар  30 миллион доллардан ошади. Йиллик энг юқори  ўртача юқотиш 60,7 миллион доллар  “Qezel-Oʻrda” да қайд этилган. Ғарбий Қозоғистон, Окмола ва Туркистон вилоятларида йилига 40 миллион доллардан ортиқ зарар кўрилади.

Муаммода минтақанинг 4 давлати, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи Сирдарё дарёси муҳим ўрин тутади. Бу дарё унниг йўлида яшовчи минглаб одамлар учун хавф туғдиради.

Қирғизистондаги Токтокул сув омборидан сув оқимининг кўпайиши, ўйи оқимда тез-тез тўпланиб қоладиган муз, ёмғир ва қор эриши кўпинча Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонинг Қизил-Ўрда сув  минтақасида сув тошқинларига олиб келади.

 

Ёрлиқ