апрел 07, 2024 17:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда кучли сув тошқинлари; 64 минга яқин одамлар офатдан қутқарилди
    Қозоғистонда кучли сув тошқинлари; 64 минга яқин одамлар офатдан қутқарилди

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугунги матбуот анжуманида, сув тошқинларидан 64 мингга яқин одамларни қутқарилгани ва хавфсиз ҳудудга кўчирилганини хабар қилди.

Аки пресс ахборот агентлигининнг хабар қилишича, Актубе, Қўстанай, Павлодар, Акмала, Аттирау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида минглаб уйлар ва турли бинолар сув остида қолди.

Қозоғистон Фавқулодда вазирлар вазирининг бу инқирозга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Каҳраман Уразлин ўз сўзларида, айни пайтда 63 минг 927 киши, жумладан 45 нафар ногирон ва 15 минг 293 бола қутқарилиб хавфсиз ҳудудга ўтказилди. Қутқарув амалиёти жуда оғир шароитларда ўтказилди. Фуқарларни томлардан қутқариш керак эди ва  винч каби қутқарув ускуналардан фойдаланилди деб эълон қилди.

Қозоғистонлик бу мулозим шунингдек,  мамлакатдаги сув тошқини билан боғлиқ вазият ҳамон оғир деб изҳор этди.

Қозоғистон республикаси президенти  Жомарт Токаев ҳам мамлакат халқига қилган мурожаатида,  ҳозирги вазият эҳтимол миқёси ва оқибатлари бўйича 80 йилдан ортиқ вақт ичида энг катта офатдар деб маълум қилди.

Ёрлиқ