Дубайда кучли ёмғир туфайли аэропортда қолиб кетган ўнлаб ўзбекистонлик қутқарилди
(last modified Sun, 21 Apr 2024 06:38:23 GMT )
апрел 21, 2024 11:38 Asia/Tashkent
  • Дубайда кучли ёмғир туфайли аэропортда қолиб кетган ўнлаб ўзбекистонлик қутқарилди
    Дубайда кучли ёмғир туфайли аэропортда қолиб кетган ўнлаб ўзбекистонлик қутқарилди

Бир неча кун аввал Бирлашган Араб Амирликларида ёққан кучли ёмғир сабабли Ўзбекистон фуқаролари Дубай аэропортида қолиб кетганини Дунё сайти хабар қилганди.

16 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларида кучли жала қуйиши, сув тошқини юз бериши оқибатида Дубай халқаро аэропорти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Халқаро аэропорт ҳудуди ва учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолгани туфайли ички ва халқаро самолётлар парвози кечиктирилди ёки тўхтатилди. Айрим самолётлар Амирликларнинг бошқа аэропортларига йўналтирилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Дубай халқаро аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида аэропортда бўлишди.

Маълум бўлишича, 16 апрель куни "Дубай – Тошкент" йўналиши бўйича парвозни амалга ошириши керак бўлган "Centrum Air" авиакомпанияси самолётининг учиши ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган. Ушбу ҳолат натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари 1 кун давомида Дубай халқаро аэропортининг кутиш залида қолиб кетган.