Толибон етакчиси: дунёнинг ҳеч бир мамлакатига таҳдид эмасмиз
(last modified Tue, 16 Aug 2022 08:00:55 GMT )
август 16, 2022 13:00 Asia/Tashkent
  • Толибон етакчиси:  дунёнинг ҳеч бир мамлакатига таҳдид эмасмиз
    Толибон етакчиси: дунёнинг ҳеч бир мамлакатига таҳдид эмасмиз

Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракати етакчиси Ҳайбатулоҳ Охундзода Толибон гуруҳи дунёнинг ҳеч бир мамакатига таҳдид солмайди деб иддао қилди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Толибон гуруҳи етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода,  бу гуруҳни Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олганининг биринчи йиллигида  биз ҳеч бир мамлакат учун таҳдид эмасмиз ва дунёнинг барча мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтиришни истаймиз деб иддао қилди.

Шу билан бирга  Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий,  Афғонистонда а АҚШ босқинчи кучлари мағлубиятининг биринчи  йиллигида Толибон ҳаракати қўшни бўлган ҳеч бир мамлакатга таҳдид эмас ва уларга нисбатан қарши поция тутмайди деб даъво қилди.

Шунингдек  Афғонистонда Толибон ҳаракатини ҳукумат теппасига келганининг бирини йиллигида  Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Жозеф Боррел ҳам ўз мурожаатида  Толибон ҳаракати томонидан Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олинганининг бир йилидан кейин  инсонпарварлик вазият янада ёмонлашган ва  инсон ҳуқуқларини бузилиши айниқса аёллар, қизлар ҳамда озчиликлар ҳуқуқларини поймол этилиши тобора ошиб бормоқда де таъкидлади.

Боррел ўз мурожаатида  мен Кобул ҳукуматини амалий равишда қўлга олган гуруҳни қабул қилиб бўлмайдиган  қарорлари  ва ҳатти –ҳаракатларини  ўзгатиришини сўрайман деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ