Кобул шаҳридаги террорчилик портлаши қурбонлари сони 30 кишига етди
Афғонистон пойтахти- Кобул шаҳридаги террорчилик портлаши қурбонлари сони 30 кишига етди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Афғонистон пойтахти Кобул шимолидаги Саркўтал Хайрхона масжидида юз берган портлашда 30 намозхон ҳалок бўлди ва 40 нафари яраланди. Кобул масжиди портлаши шаҳидлари рўйхатида машҳур дин олим Амрмуҳаммад Кобулийни ҳам кўриш мумкин.
Ҳозиргача ҳеч бир шахс ёки гуруҳ бу террорчилик портлаши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Бугун Эрон ТИВ раиси матбуот котиби Носир Канъоинй Чофий Кобул масжидида намохонларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланига сабаб бўлган портлаш қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдириб бу терактни кескин қоралади.