Толибон ҳаракати Афғонистонда Хитой ҳарбий базасини қурилишини рад этди
(last modified Mon, 22 Aug 2022 06:13:00 GMT )
август 22, 2022 11:13 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистонда Хитой ҳарбий базасини қурилишини рад этди
    Толибон ҳаракати Афғонистонда Хитой ҳарбий базасини қурилишини рад этди

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби Афғонистонда Хитой ҳарбий базаси қурилишини асоссиз деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясиниг ўзбек тилидаги сайтининг Индия тудей га таняиб хабар қилишича, Толибон ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳор Балхий, кечанги суҳбатида Афғонистонда Хитой ҳарбий базаси қурилиши ҳақидаги айрим хабарларни рад этиб, Толибон ҳаракати қўшни давлатлар билан дипломатик ва иқтисодий  алоқаларни давом эттирмоқчи деб таъкидлади.

Толибоннинг ушбу вакили биз ҳудудларимиздан сиёсий мақсадларда фойдаланишига йўл қўймаймиз деб қўшимча қилди.

Толибон ТИВ матбуот котиби Толибн ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши ҳақида ҳам ҳиндистонлик дипломатлар 13 август куни ўз консулликларида ишлашни давом эттириш учун Кобулга қайтиб келишди деб баён этди.

Биз Ҳиндистон дипломатларини қутлаймиз ва уларни Афғонистонда ҳамкорлик ва тўлиқ хавфсизликка ишонтирдик деб айтди Балхий.

У ўз сўзларида, биз Ҳиндистондан Афғонистонни ривожлантириш учун ярим тайёр бўлган лойиҳаларни қайтадан бошлашни кутамиз деб изоҳлади

Ёрлиқ