14 қирғизистонликни ҳалок бўлгани ортидан Қирғизистонда оммавий мотам эълон қилинди
Россия федерациясида 14 нафар қирғизистонликни ҳалок бўлганидан кейин Қирғизистн давлати мамлакатда оммавий мотам куни эълон қилди.
Россиянинг Уляновск шаҳрида содир бўлган ЙТҲ натижасида бир неча енгил ва оғир енгил автомобиллар тўқнашуви етди ва натижада 14 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди ва 3 киши касалхонага ётқизилди уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ҳодисадан кейин Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармойиши билан 23 август куни бу мамлакатда оммавий мотам эълон қилди.
Қирғизистон Фаққулодда вазиятар вазири Ужакев бошчилигидаги делегация ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўш шаҳрига етказиш учун Уляновск шаҳрига жўнаб кетган.
Қирғизистон президенти, Бош вазири ва парламенти раиси марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб уларга сабр ва соғлиқ тилаган.