Халқаро Амнистия ташкилоти Толибон ҳаракатини танқид қилди
Халқаро Амнестия ташкилоти Толибон ҳаракати муваққат ҳукуматини берилган ваъдаларни бузганликда айблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Халқаро Амнистия ташкилоти Толибон ҳукмронлиги остидаги бир йил ўтиб Афғонистон энди қайтариб бўлмас вайронгарчилик ёқасида эканини эълон қилди.
Бу ташкилот ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқарда йўллаган мактубида фуқаролар ва ҳуқуқ ҳимоячиларида бу хатни тасдиқлашишни сўради.
Амнистия ташкилоти ўз мактубида Толибон ўтган йил ичида нафақат ўз мажбуриятларини бажармагани, балки зўравонлик даврни қайта бошлагани ва тўлиқ жазосиз инсон ҳуқуқларини поймол қилганини таъкидлаган.
Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистонда аёллар ҳуқуқини поймол этилаётганига тўхталиб, сўнгги бир йил давомида Толибон ҳаракати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича асосий институтларини мунтазам равишда тарқатиб юборди, сўз эркинлиги, уюшмалар, адолатли судлов ва бошқа ҳуқуқларни бўғиб қўйди деб таъкидлади.