август 26, 2022 11:58 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов яна Қирғизистонга ташриф буюрди
    Абдулла Арипов яна Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Евросиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди.

Ўзбекистон Бош вазири Чолпан-Ота шаҳрида бўлиб ўтган ЕОИИ давлатлари бош вазирлари мажлисида йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси 9 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.

Биргаликда олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 7 ойида ЕОИИ давлатларининг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 33 фоизгача ошди. Бу даврда ташқи савдо айланмаси 9 миллиард доллардан ошди", — деди Арипов.

Арипов шунингдек Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акылбек Жапаровга меҳмондўстлиги ва тадбирни юқори савияда ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, қирғиз халқини Мустақилликнинг 31 йиллиги билан табриклади.

Ундан ташқари бош вазир Ўзбекистон Евроиттифоқ мамлакатлари билан кузатувчи давлат мақомида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини айтди. Сўнгги йилларда республика ташкилотга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ва кооперация алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган тизимли ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.

Арипов, шунингдек, ЕИК раиси Михаил Мясниковичнинг ўтган ой Тошкентга ташрифи ҳақида айтиб ўтди. Унда жумладан, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва ўзаро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулотлар етказиб беришни жадаллаштириш ва юк ташишни рақамлаштиришга қаратилган ҳужжатлар рўйхати имзоланган эди. Шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳақида келишиб олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси бош вазири  Евросиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди..

 

Ёрлиқ