Қозоғистон давлати қурол-яроқ экспортини бир йилга тўхтатди
Қозоғистон ўз қурол -яроқ экспортини бир йилга тўхтатгани хабар қилинмоқда.
Қозоғистон республикасида ҳарбий техниканинг кенг хиллари, жумладан катерлар, зирҳли техникалар, артиллерия, пулемётлар, тунги кўзойнаклари, гранаталар, торпедолар ва ҳимоя воситалари ишлаб чиқарилади.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон мудофаа саноати комиссиясининг йиғилиши бу мамлакат бош вазири Алихон Исмоилов раислигида бўлиб ўтди.
Қурол-яроқ, ҳарбий маҳсулотлар ва техника экспортини 2023-йил август ойи охиригача тўхтатиш таклифи, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги томонидан таклиф этилган ва мазкур комиссия аъзолари томонидан маъқулланган.
Қозоғистон давлати ўзининг қурол экспортини тўхтатиш тўғрисидаги бу қарорнинг сабабини келтирмади бироқ бу ҳаракат Украинадаги уруш ва Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари ўртасида амалга оширилди.