Еврокомиссия Тожикистон энергетика соҳасига 10 миллион евро ёрдам ажратди
-
Еврокомиссия Тожикистон энергетика соҳасига 10 миллион евро ёрдам ажратди
Еврокомиссиянинг халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси Тожикистон энергетика соҳасини қўллаб- қувватлаш учун 10 миллион евро ажратди.
Ройтерз ахборот агентлиги олдинроқ, Европа Иттифоқи расмий вакиллари сўзларига таяниб, Европа сармоя банки Тожикистоннинг Роғун ГЭС -ига энг йирик инвестор бўлишни режалаштирмоқда деб эълон қилди. Европа Иттифоқи вакили бу ҳаракатни Тожикстон ва унинг қўшниларини Россия энергетикасидан мустақил қилиш истаги билан боғлиқ деб атади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Европа Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси ажратилган маблағлар жумладан Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги, " Тожик электр энергетика" давлат энергетика компаниясининг салоҳияти ва самардорлигини оширишга ёрдам бериши керак деб эълон қилди.
Тожикистоннинг Миллий мажлиси раиси Рустам Имомали ва бу мамлакатдаги Европа Иттифоқи ваколахонаси идораси раиси Мерилен Юсефиан билан учрашувида сиёсий, савдо, иқтиосдий , ижтимоий ва маданий ҳамкорликнинг муҳим масалаларини ўрганар экан, саноат, тоғ-кон саноати, инфратузилма, ГЕС, қишлоқ хўжалиги, туризм каби соҳаларда кенг имкониятлардан фойдаланиш зарурлиги кўриб чиқилди.