сентябр 05, 2022 10:39 Asia/Tashkent
  • Афғонистонлик қочқинлар Тожикистондан чиқариб юборилмоқда
    Афғонистонлик қочқинлар Тожикистондан чиқариб юборилмоқда

Тожикистон республикасидаги афғонистонлик айрим қочқинлари бу мамлакатдан чиқариб юборилмоқда.

Тасним  ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча бир қатор афғонистонлик қочқинлари БМТнинг Қочқинлар комиссарлигининг қонуний ҳужжатларига эга бўлишига қарамай, Тожикистон уларни мажбуран ва зўравонлик билан депортация қилганини маълум қилишди. Қочқинлар шунингдек, Тожикистондаги барча мол-мулклари тортиб олинани ва  Афғонистонга қайтарилганини таъкидламоқда.

Тожикистон пойтахти -Душанбе шаҳрида бир гуруҳ афғонистонлик  қочқинлар ижтимоий тармқларда хештег яратиб Тожикистон давлатидан мажбурий чиқариб юборишини тала қилишди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ўтган ҳафта  Тожикистонда афғонистонлик қочқинларнинг мажбурий депортация қилинишига жавобан, чиқарган баёнотида, Душанбе ҳукуматидан бу жараённи тўхтатишини сўради.

 

Ёрлиқ