Қозоғистон давлати Европага кўмир экспорт қилиш бўйича рекордчига айланди
Қозоғистон давлати Европага кўмир экспорт қилишда рекорд ўрнатди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг 7 ойи давомида Қозоғистон Европага 6,4 миллион тонна кўмир экспорт қилган ва бу эса Қозоғистон учун жуда юқори кўрсаткичдир.
Қозоғистоннинг Европага руда экспорти ҳажми ҳам 371,8 миллион долларга етди.
Қозоғистон 2021-йилда Европа мамлакатларига 5,2 миллион тонна кўмир экспорт қилган бўлса, ўтган йилларда унинг экспорт ҳажми қарйиб 4 миллион тоннадан ошмаган.
Қозоғистон кўмирининг Европадаги асосий иттифоқчилари Швецария /4,5 миллион тонна/, Польша / 723 минг тонна/, Кипр /678 минг ионна/ ва Белгия / 213 тонна/ ҳисобланади.
Болгария, Англия, Лихтенштейн, Руминия ва Латвия ҳам Қозоғистон кўмирини импорт қиладиган давлатлар қаторига киради.