Ўзбекистон 12 тонна олтин сотди ва дунёда етакчи бўлди
-
Ўзбекистон 12 тонна олтин сотди ва дунёда етакчи бўлди
Ўзбекистон Марказий банкига кўра, февраль ойида 12 тонна олтин сотди ва дунёда етакчи бўлди
Қалампир сайтининг Жаҳон ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, “Февраль ойидаги соф сотувчилар – Қозоғистон Миллий банки (-8 тонна) ва Ўзбекистон Марказий банки (-12 тонна) бўлди. Ҳар иккала марказий банк йил бошидан буён энг катта соф сотувчи сифатида етакчилик қилмоқда”, дейилади кенгаш шарҳида.
Қайд этилишича, марказий банклар томонидан олтинга бўлган талаб давом этмоқда. Февраль ойи маълумотларига кўра, глобал марказий банклар олтин захиралари 24 тоннага ошган. Ҳозиргача Польша, Хитой, Туркия ва Чехия ривожланаётган бозорлар марказий банклари орасида олтин харидида етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, 1 апрель ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 47,8 миллиард долларни ташкил қилган.