Ўтган йилда Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакатга айланди
(last modified Tue, 06 Feb 2024 07:21:07 GMT )
феврал 06, 2024 12:21 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилда Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакатга айланди
    Ўтган йилда Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакатга айланди

Ўтган йилиякуни бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди.

Олтин бўйича соф савдо 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этди. Шунингдек, мамлакат декабрь ойида 9 тонна олтин харид қилди.

 Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) га таяниб Газета сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, мамлакат биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этган.

2023 йилда Хитой қарийб 230 тонна билан қимматбаҳо металлнинг асосий харидорига айланди. Ундан кейинги ўринларни сезиларли фарқ билан Польша, Сингапур, Ливия ва Чехия эгаллаган.

Ўтган йили Декабрь ойида жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 28 тоннага кўпайди, бу қимматбаҳо металларни сотиб олиш тренди давом этаётганини англатади. Олтиннинг асосий харидори 18 тонна билан Туркия бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларда эса 9 тонна олтин билан Ўзбекистон ва Хитой қайд этилди.

2023 йилнинг сўнгги ойида энг йирик олтин сотувчилари Қозоғистон (10 тн) ва Қирғизистон (2 тн) бўлди.