апрел 08, 2024 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна ошди
    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари икки ойлик пасайишдан кейин март ойида кўтарилиб салкам 2 миллиард долларга ошди.

Ўзбекистон Марказий банк маълумотларига таяниб, 1 март ҳолатига кўра, мамлакат олтин-валюта захиралари ҳажми 34,19 миллиард долларни ташкил этган. Ўтган ойда халқаро активлар ҳажми 1,99 миллиард долларга ошиб, 2023 йилнинг дастлабки икки ойидаги пасайишни деярли қоплаган.

Хорижий валютадаги активлар миқдори 8,26 миллиард долларни ташкил этиб, сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бирида сақланиб қолган. Ўтган ойда уларнинг миқдори 710,7 миллион долларга ошган. Шунингдек, захирадаги олтиннинг физик ҳажми сезиларли даражада — бир ой олдинги 11,9 миллион трой унциядан (370 тонна) 11,5 миллион трой унцияга (357,69 тонна) камайган.

Ёрлиқ