Тожикистон афғонистонлик қочқинларни депортация қилмоқда-ми?
Тожикистондаги афғонистонлик қочқинлар полиция томонидан ҳибсга олиниши ва депортация қилиниши ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.
Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг Индепендент сайтига таяниб хабар қилишича, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Тожикистондан афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш жараёнини тўхтатиш талабига қарамай Душанбе давлати афғонистонлик қочқинлирни депортация қилмоқда.
Тожикстон полицияси афғонистонлик қочқинларни иш жойида, уйда ва ҳатто кўчада ҳисбга олиб оилалари билан кўришга рухсат бермай чегара ҳудудига олиб бориб депортация қилинаётгани айтилади.
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг халқаро ҳимоя директори Элизебт Тан ўз сўзларида биз Тожикистондан бошпана изловчиларни ҳибсга олишни ва депортация қилишни тўхтатишни сўраймиз, зеро бу қочқинларнинг ҳаётига аниқ хавф туғдирадиган ҳаракатдир деб эълон қилди.
Элизабет Тан шунингдек бошпана изловчиларининг мажбурий қайтарилиши қонунга зид бўлиб қочқинлар бўйича халқаро ҳуқуқнинг асоси бўлган қочқинларни қайтармаслик тамойилини тўғри келмайди деб таъкидлади.
Ўтган йили Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботида Афғонистондан келаётган миграция ва қочқинлар оқимини қабул қилиш энг яхши ҳолатда Тожикистонга 100 миллион долларга , Эрон ва Покистонга мос равишда 300 ва 500 миллион долларга тушишини маълум қилганди.