11 мингдан ортиқ қозоқ муҳожирлари Қозоғистонга қайтган
(last modified Sat, 10 Sep 2022 10:50:59 GMT )
сентябр 10, 2022 15:50 Asia/Tashkent
  • 11 мингдан ортиқ қозоқ муҳожирлари Қозоғистонга қайтган
    11 мингдан ортиқ қозоқ муҳожирлари Қозоғистонга қайтган

Қозоғистон республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги жорий йилдан 11 мингдан ортиқ қозоғистонлик муҳожир ўз ватанига қайтишини маълум қилди.

Шўролар Иттифоқи парчалангач, 1991 йилдан бери Қозоғистонга хориждан бир миллион 99 минган ортиқ қозоқлар қайтган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жорий йилда Қозоғистонга қайтган қозоқлардан ярмидан кўпроғи, Ўзбекистондан /69,6/ фоиз, Хитойдан /10,5 фоиз/, Туркманистондан /7,1  фоиз/ Муғулистондан /4,6  фоиз/,  /8,3 фоиз/ бошқа давлатларрдан қайтган.

Ўз юртига қайтган қозоқлар асосан бу мамлакатнинг Олмаота вилоятида (30,8 фоиз), “Mengistau” вилоятида (17,2 фоиз), “Туркистон вилоятида  (9,4 фоиз) ва “Jambil”  вилоятида (6,8 фоиз)   ҳамда, “Chimkent” шаҳрида (7,6 фоиз), “Nur-Sulton” (7,5 фоиз) ва “Olmaota” шаҳрида (5,9 фоиз )  жойлаштирилган.