Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида ўт очишни тўхтатиш режими бузилди
(last modified Fri, 16 Sep 2022 14:06:57 GMT )
сентябр 16, 2022 19:06 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида ўт очишни тўхтатиш режими бузилди
    Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида ўт очишни тўхтатиш режими бузилди

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бугун (жума) маълум қилди: Қирғизистон чегара пости аскарлари чегара постларига ўқ узиш орқали ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувларни бузган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди: Бугун жума куни эрталабдан бошлаб Қирғизистон билан давлат чегарасининг барча йўналишларида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Чунки Қирғизистон томони Душанбенинг тинчлик музокаралари таклифини қабул қилишга эътибор бермай, тожик шаҳарлари аҳолисини кучли ўққа тутди.

Шу билан бирга, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни ГМТ билан соат 07:00 ҳолатига кўра Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувларда 31 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Шунингдек, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Тожикистон томонини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблаб, шиддатли можаро давом этаётганини ва Қирғизистон буни ўз ҳудудий яхлитлигига таҳдид деб билишини маълум қилди.

Қирғизистон ва Тожикистон яқинда чегарадан ҳарбий техникани олиб чиқишга келишиб олди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, бу тўқнашувлар чоғида икки нафар ҳарбий куч ва уч нафар Қирғизистон фуқароси яраланган, шунингдек, икки тожик аскари ҳалок бўлган, беш нафар тинч аҳолидан олти нафари яраланган.