Дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар тожик-қирғиз чегарасидаги можароларга муносабат билдирмоқда
-
Дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар тожик-қирғиз чегарасидаги можароларга муносабат билдирмоқда
Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Қиризистон ва Тожикистон ўртасидаги сўнгги қуролли тўқнашувларга муносабат билдириб, икки томондан тинч йўл билан муаммоларни ҳал қилишини сўрамоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи чиқарган баёнотида Тожикистон ва Қирғизистондан ҳар қандай келишмовчиликларни тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилишини сўради. Бу халқаро ташкилот икки давлат чегарасидаги кескинликни минтақавий барқарорликка зарарли сифатида баҳолаб, жума куни эришилган оташкесим битимини олқишлади.
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қирғиз-тожик чегарасидаги можаролар кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, ҳар икки томоннинг мулоқот ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Бу ташкилот ҳам ўт очишни тўхтатиш бўйича олдинги ўзаро келишувларга риоя қилишга чақирди.
Жума куни КХШТ Бош котиби ҳам Тожикистон ва Қирғизистон хавфсизлик кенгаши котиблари билан телефон орқали суҳбатида можаро ва музокараларга чек қўйишни талаб қилди.
Россия ТИВ -и ҳам иккила манфаатдор томонлардан вазиятни сиёсий ва дипломатик каналларга етказиш учун зудлик ва кенг қамровли чоралар кўришни сўради ва тарангликни кучайтиришга қаратилган ҳар қандай уринишлар ҳамда уччинчи шахсларнинг провакацияларни олдини олиш зарурлигини баён этди.
Туркия ТИВ ҳам Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида чеградаги тўқнашувлар жадаллигидан хавотирда эканлигини хабар қилиб, икки дўст ва қардош давлат кескинликни зудлик билан тўхтатиб муаммоларни тинч йўл билан мулоқот орқали ҳал қилиши керак деб таъкидлади.