Тожик-қирғиз чегарасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони ортиб бормоқда
(last modified Mon, 19 Sep 2022 05:10:29 GMT )
сентябр 19, 2022 10:10 Asia/Tashkent
  • Тожик-қирғиз чегарасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони ортиб бормоқда
    Тожик-қирғиз чегарасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони ортиб бормоқда

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёнотида, қирғиз ва тожик кучлари ўртасида икки мамлакат чегарасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 186 кишига етганини маълум қиди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон ССВ чиқарган баёнотида, Тожикистон билан чегарада бу мамлакатнинг ҳалок бўлган фуқаролари сонини  46 нафарга етганини тасдиқлади.

Қирғизистоннинг ушбу вазирлиги можароларда жароҳатланганлар сонини 140 киши деб хабар қилди.

Шу ҳолда Тожикистон ҳукумати ҳам  тожик-қирғиз чегарасидаги қонли тўқнашувларда бу мамлкатнинг 24 фуқаросини ҳалок бўлгани ва 121 нафарни жароҳатланганини эълон қилди.

Бундан ташқари кеча Кремль саройи ўз сайтида  Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилгани ва томонларни қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишига йўл қўймасликка чақирганини ёзди.

“Путин томонларни можаронинг кескинлашишига йўл қўймаслик ва юзага келган вазиятни фақат сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди” келтирилган хабарда.