сентябр 19, 2022 16:29 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати Қирғизистон армиясининг ҳужумларини агрессия деб атади
    Тожикистон давлати Қирғизистон армиясининг ҳужумларини агрессия деб атади

Тожикистон ТИВ тарқатган хабарида, Қирғизистон армиясининг ўз чегараларидаги шаҳарлар, мактаблар ва инфратузилма объектларига уюштирган ҳужумларини агрессия деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ чиқарган баёнотида,  Қирғизистон армияси Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинларини Ворух ҳудуди жамоати постини оғир қуроллардан ўққа тута бошлади, бу эса босқинчилик ҳаракат ҳисобланади деб  таъкидлади.

Баёнотда келтирилишча,  14 -сентябрь куни ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганидан сўнг дарҳол Қирғизистон ҳарбий кучлари Лангар ва Сарибозор ҳудудлари ҳамда таълим фаолияти билан шуғулланган Чоркўҳ 47-сонли ўрта мактабга оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилди.

Бундан ташқари 16 сентябрь Қирғизистон махсус кучлари Тожикистоннинг Исфара шаҳрининг Чиғози минтақасидаги Боғдорий қишлоғига бостириб кириб, маҳаллий аҳолисини  16 уйини ёқиб талон-тарож қилган.

Ёрлиқ