Қирғизистон расмийси: Қирғизистон ва Тожикистон чегараларидаги можароларда террорчилар роли бор
(last modified Tue, 20 Sep 2022 08:47:34 GMT )
сентябр 20, 2022 13:47 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон расмийси: Қирғизистон ва Тожикистон чегараларидаги можароларда террорчилар роли бор
    Қирғизистон расмийси: Қирғизистон ва Тожикистон чегараларидаги можароларда террорчилар роли бор

Қирғизистон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибт қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги пайтларда рўй берган тўқнашувларда террорчилик гуруҳлари рол ўйнаши мумкинлигини инкор этмади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Имон Қулов навбатдан ташқари  йиғилишда чегарадаги тарангликни бу эҳтимолини ошиши мумкинлигига тўхталиб, айрим қирғиз аскарлари шафқатсизларча ўлдирилган ва бу ҳодиса экстремистик ва террорчи гуруҳларнинг ушбу тўқнашувларда иштирок этганидан далолат бермоқда деб даъво қилди.

Қулов сўзларининг бошқа қисмида ўз сўзларини исботлаш учун тўқнашувларда афғон халқи кийимидаги жангарилари борлиги ва бу одамларнинг шахси Толибон расмийлари томонидан тасдиқланганига ҳам ишора қилди.

Қирғизистоннинг ушбу расмийси Тожикистонни можаронинг ташаббускори сифатида кўрсатиб бу давлат аллақачон бу можарога тайёрарлик кўрганини ҳам иддао қиллди.

Қуловга кўра, тожик - қирғиз чегарасидаги тўқнашувда 40 нафар ҳарбий ва фуқаро ҳалок бўлган  70 дан ортиқ икши жароҳатланган.

Тожикистон давлати ҳам  сўнги пайтларда чегарадаги таранглик ва можароларда 60 фуқароси  ҳалок бўлгани ва  140 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.