сентябр 24, 2022 10:00 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Хитой юан валютаси билан савдо қилади
    Қозоғистон ва Хитой юан валютаси билан савдо қилади

Қозоғистон Миллий банки ва Хитой халқ банки ўзаро англашув меморандумни имзолаганида ҳисоб-китоблар ва товар айирбошлаш учун Хитойнинг юан миллий валютасидан фойдаланиш қарорига келдилар.

АҚШнинг халқаро тижорат операциялари ва муомалаларида доллардан суиистеъмол қилиши  дунёнинг кўплаб давлатларини бошқа давлатлар билан тижорат ва иқтисодий савдода миллий валютадан фойдаланишга ундамоқда.

Эрон Ислом республикаси, Россия ва Хитой миллий валюталарини  доллар  ўрнида жойлаштириш жаарёнига етакчилик қилмоқда. Ҳиндистондан кейин Хитой ва Қозоғистон яқинда доллар билан муомала қилиш мухолифлари гуруига қўшилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий банки матбуот маркази мазкур меморандумнинг имзолаши икки давлат ўртасидаги молиявий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги янги қадам бўлди. Бу эса трансчегаравий ҳисоб-китобларда миллий валюталардан кенгроқ фойдаланишга , ҳамда савдо ва ўзаро инвестиция фаолиятини ривожантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, долларни операция-муомаладан олиб ташлаш сиёсатини кенгайтиришга мувофиқ,  Туркия президенти  Ражаб Тойиб Эрдуған ва Россия президенти Вадимир Путин ҳам  Самарқандда бўлиб ўтган  ШҲТ саммити доирасида Россиядан сотиб олинган газнинг чорак қисмини рублга тўлашга келишиб олдилар.

Ёрлиқ